Самарқандда халқаро археология мактаби иш бошлади

    Унда 10 дан зиёд давлатдан келган ёш тадқиқотчи иштирок этмоқда.

    Самарқандда халқаро археология мактаби иш бошлади. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди. Халқаро археология мактабининг навбатдаги босқичи Бухоро ва Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

    Самарқанд археология институти, Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университети, Самарқанд ва Бухоро давлат университетлари кўмагида ташкил этилган мактаб фаолиятида 10 дан зиёд давлатлардан келган ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқдалар.

    Маълумот учун, ушбу мактаб Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти, А.Х. Халиков номидаги Археология институти (Татаристон, Россия), Қозон федерал университети ва Булғор давлат тарихий меъморий музей қўриқхонаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ИХ халқаро археология ёзги мактаби иш бошлаганди. Ушбу ёзги мактаб 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич 15-28 август кунлари Болгар давлат тарихий-меъморчилик музей-қўриқхонасида бўлиб ўтган. Ўзбекистонда 12-25 сентябр кунлари 2-босқичга оид тадбирлар ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates