Самарқанддан Тошкентга қўшимча "Афросиёб" поезди йўлга қўйилди

    Қурбон Ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

    Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

    Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

    776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

    Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

    Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.⠀

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates