Саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама этилди

    Саноат 4 октябр 2022 1295

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Н.Қ. Холмуродов бошчилигида республикадаги ташкил этилган саноат зоналари (махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) бўйича видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

    Республикада жами 22 та эркин иқтисодий зоналар, 503 та кичик саноат зоналари ва 211 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган.

    Мазкур йиғилишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди.

    Йиғилишда, республиканинг барча саноат зоналаридаги бўш ер майдонларни аукцион савдоларига чиқариш, шунингдек янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича тегишли банк раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлари ва дирекция директорларига кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, режадаги амалга оширилаётган лойиҳаларни ўз муддатида ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–271-сон қарорида берилган топшириқларни ижросини ўз муддатида таъминлаш мақсадида тармоқ корхоналари билан муҳандислик коммуникация объектларини қуришни тезлаштириш ва ушбу қарор билан ажратилган маблағларни ўзлаштирилишини жадаллаштириш таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates