Сенат Раиси Қироллик оиласи ва Буюк Британия халқига ҳамдардлик билдирди

    Сенат Раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирди.

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонасига ташриф буюриб, Қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига Ўзбекистон халқининг ҳамдардлигини етказди.

    Сенат Раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳамдардлик сўзларини ёзиб қолдирди.

    “Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II Зоти Олияларининг вафоти муносабати билан Қиролликнинг мўътабар оила аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига чин дилдан ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз”, — дейилади Сенат Раиси таъзияномасида. Бу ҳақида Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates