Сенатда ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашув ўтказилди

    Халқаро ҳамкорлик 13 апрел 2023 1960

    2023 йил 12 апрелда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Альберт Йонссон билан учрашди.

    Учрашувда хориж томонига Конституциявий ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси етакчи халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ ДИИҲБнинг ва Венеция комиссиясининг фикр ва тавсияларини инобатга олган ҳолда тайёрлангани қайд этилди.

    Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси чоғида 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани, уларнинг ҳар тўртинчиси лойиҳада ўз аксини топгани алоҳида таъкидланди.

    Мулоқот давомида ЕХҲТ ДИИҲБ билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш ва миллий сайлов тизимини янада модернизация қилиш соҳасида алоқаларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

    Ўз навбатида, хорижий томон мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни илгари суришда ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар тизимли мулоқотни ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates