Шанхайда эски бино янги жойига ўзи «юриб борди»

    Биласизми? 30 октябр 2020 2887

    Шанхайлик қурувчи-муҳандислар эски уйни янги жойига кўчириб ўтишнинг антиқа усулини ўйлаб топдилар.

    1935 йилда қурилган бинода узоқ йиллардан бери мактаб фаолият юритиб келарди. Маҳаллий ҳокимият мазкур бино жойлашган ерда янги очилган савдо уйи қуришни режалаштирганди. Эски бино эса тарихий аҳамиятга эга бўлгани туфайли, унинг бузилишига йўл қўйиб бўлмасди. Шунда уни бутлигича бошқа жойга кўчириб ўтказишга қарор қилинди.

    «Бинони кўчириш» — қурувчилар тажрибасида кенг тарқалган амалиёт. Бунинг учун махсус тутқич дасталардан ёки платформа ва рельсдан фойдаланиларди. Лекин уйнинг шакли бу усулни қўллашга ўнғай келмади, деб хабар беради РИА Новости.

    Шунда қурувчи-муҳандислар 198 та гидравлик тиргак, яъни робот «оёқчалар» ясади. Кейин ишчилар уйни кўтариб, «оёқчалар» устига ўрнатган. Натижада уй янги жойига ўз «оёғида юриб ўтган». Гидравлик тиргаклар туфайли ишчилар уйни яна 20 даражага буришга ҳам муваффақ бўлдилар.

    Бино ҳозир янги жойида турибди. Унда янги маданият маркази очиш режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates