“Шарманда доскаси”га шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш инсон ҳуқуқларига зид

    Омбудсман Навоийдаги “Шарманда доскаси” бўйича муносабат билдирди.

    Ижтимоий тармоқларда 2024 йил 7 февраль куни “Навоийда “Шарманда тахтаси” пайдо бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

    Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7 моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates