15-17 декабрь кунлари Женева шаҳрида 2025 йилги Қочоқлар бўйича глобал форум тараққиёти шарҳи – юқори мансабдор шахсларнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этмоқда.
Жорий йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатни имзолаш маросими Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари уйида ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Жорий йил 10 декабрда пойтахтимиздаги Инсон ҳуқуқлари уйида Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг миллий ва халқаро ҳамкорлари, мамлакатимиз вилоятлари марказларидаги кутубхоналар ходимлари, Миллий марказнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
2025 йил 18, 19 ва 21 ноябрь кунлари Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Универсал даврий шарҳ (УДШ) механизмининг 4-цикли доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан олинган тавсияларни амалга ошириш бўйича Миллий оралиқ ҳисоботни тайёрлашга бағишланган минтақавий семинарлар ўтказилади.
Жорий йил 2 октябрда Тошкентда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида «МДҲ ягона меҳнат бозорини шакллантириш доирасида миграция сиёсатини такомиллаштириш» мавзусида Ўзбекистон-Россия давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Россия Федерацияси Президентининг маслаҳатчиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий вакили Матилда Богнер билан учрашди.
2025 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи бажарилиши юзасидан миллий ҳисобот тақдим этилди.
Жорий йил 28 августда Тошкент шаҳрида шу мавзуда республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Жорий йил 19 августда Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида илк бор нашр этилган «Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Жорий йил 19 августда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси инсон ҳуқуқлари марказлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.