“Шарқ” нашриёт-матбаа ижодий уйи биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан нега чиқарилди?

    Маданий мерос агентлиги мазкур масала юзасидан ўз муносабатини маълум қилди.

    Ижтимоий тармоқларда “Шарқ” нашриёт-матбаа ижодий уйи биноси маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани юзасидан хабарлар тарқалди.

    Маданий мерос агентлиги ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди. Аввалроқ, 2023 йил 14 октябрь куни Маданий мерос агентлиги масъуллари, агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши аъзолари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси АЖ ходимлари билан биргаликда объектда тарихий-маданий экспертиза ўтказилган.

    Экспертиза хулосаларига кўра, бинонинг айрим бўлимлари авария ҳолатида эканлиги, объектни реконструкция қилиш зарурлиги аниқланган. Давлат активларини бошқариш агентлигига мазкур бинони Маданий мерос агентлиги билан келишилган тарзда тарихийлигини сақлаган ҳолда қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган.

    Шунингдек, агентлик томонидан Тошкент шаҳрининг модернистик услубдаги объектларини (жумладан, ЎзА биноси) ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун ариза тайёрланди.

    Маълумот учун, ушбу мажмуа 1914 йилдан 1983 йилгача қурилган 14 та бино ва иншоотдан иборат.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates