ШҲТ фаолиятини ёритиш бўйича бўлажак вазирликлараро маслаҳатлашувлар тўғрисида

    Воқеа-ҳодисалар 6 апрел 2022 1137

    2022 йил 7 апрелда Ўзбекистон томони раислигида «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятини ёритиш жараёнида аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги» мавзусидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтади.

    Тадбирда Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат идоралари ахборот хизматлари ҳамда ШҲТ Котибияти раҳбарлари ва вакиллари иштирок этиши кутилади.

    Маслаҳатлашувлар кун тартибига Ўзбекистон раислигида ўтказиладиган тадбирлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари матбуот хизматларининг Ташкилот фаолиятини ёритишда ўзаро ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates