Шифокорлар жигар касаллигининг кутилмаган аломати ҳақида гапириб беришди

    Британиялик шифокорлар “Express” нашрига жигар ёғи касаллигининг ноодатий аломати ҳақида гапириб беришди.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу касалликнинг аломатларидан бири оғиз бўшлиғида ҳиднинг ўзгариши билан боғлиқ. Бу бошқа сурункали касалликлардан ҳам дарак бериши мумкин.

    Бундай муаммолар тўсатдан бошланиши мумкин. Шунинг учун организмдаги ўзгаришларга ўз вақтида эътибор бериш ва шифокорга бориш жуда муҳимдир.

    Жигар касалликлари хавфли саналади, чунки улар инфекцияларга қарши иммунитетни пасайтиради. Кўпинча бу органнинг касалликлари билан оғриган одамларда сийдик йўллари ёки нафас олиш йўллари инфекциялари мавжуд бўлади.

    Қўлларда титроқ, асабийлашиш ва конвулсия ҳам жигар муаммоларининг янада жиддий белгилари бўлиши мумкин. Шунингдек, уйқучанлик, тартибсизлик, нутқнинг бузилиши ва умумий летаргия ҳам кузатилиши мумкин, дейилади rsport.ria.ru сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates