Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрда қабул қилинган “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, шундан кейин ҳам қоидаларни бузиб, шина, мазут, битум каби маҳсулотлар ёққан иссиқхоналар жазоланади.
Бош прокуратура 2025 йил 25 ноябрдан бошлаб 2026 йил 25 мартга қадар мазут, ишлатилган автомобиль мойи ва шинасининг ноқонуний айланмасини олдини олишга эътибор қаратади, бу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда кескин чоралар кўради.
Бунинг натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради.








