Бу Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги фармони (ПФ–223-сон, 21.11.2025 й.) да маълум қилинди.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- табиий ва техноген офатлар, ёнғин, зараркунанда ва касалликлар таъсирида ўсимлик ҳамда ҳайвонларга етказилган зарарларни қоплаб бериш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг хавфларини камайтириш.
Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
Кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртаси шартномаси бўйича қопланмайди.
Шунингдек, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилади.









