Шоир буюртмачи устидан шикоят қилди

    Хавфсизлик 23 август 2022 1748

    Муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясига қаратилган қонунларимиз бугун ишлаяптими ўзи?

    Фарғона вилояти адлия бошқармасида кўриб чиқилган иш бу саволга аниқ жавоб берилишига хизмат қилди. У ерга келган мурожаатни кўриб чиқиш жараёни мана шундай хулосага келишимиз ноўрин эканлигини исботлади.

    Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Д.Эргашова ариза билан мурожаат қилди. Унда муаллифлик шартномасига асосан, бошқа бир аёлга махсус буюртма шеър ёзиб берганлиги ва у томонидан шартномада кўрсатилган «қалам ҳақи» тўланмаганлиги баён қилинган.

    Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида шоир Д.Эргашованинг махсус буюртма шеъри учун буюртма берган фуқаро томонидан ҳеч қандай сабабларсиз кўп вақтлардан буён «қалам ҳақи» берилмай келаётганлиги ўз тасдиғини топди.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунинг 19-моддасида муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Муаллифнинг асардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқлари эса, асарни такрорлаш ва асарнинг асл нусхасини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш ҳуқуқига эга эканлигини англатади.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси мутахассиси томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида ҳуқуқбузардан шоира Д. Эргашовага келишилган қалам ҳақи суммаси ундириб берилди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates