Шотокан карате бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 20та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Чехиянинг Пардубице шаҳрида 9-11 сентябрь кунлари шотокан карате-до бўйича XII Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Унда жами 32 давлатдан 717 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқишди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 14 нафар спортчи мусобақада юқори натижаларни қайд этди ва якунда жами 20та медални қўлга киритишди.
Шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Ирисқулов Асрор – 1 та кумуш, 2 та бронза,
Ирисқулов Аббос – 1 та олтин, 1 та кумуш,
Эсанова Муниса – 3 та олтин,
Ирисқулов Аҳрор – 2 та бронза,
Ибрагимов Анвар – 1 та олтин, 1 та кумуш,
Якшимова Насибабону – 1 та кумуш, 2 та бронза,
Ибрагимов Адҳам – 1 та олтин,
Хўжақулов Муҳаммадабдулазиз – 4 та олтин ҳамда мутлақ чемпион сифатида кубок билан ҳам тақдирланди.
Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчилар 15 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.







