Шу кунлардаги табиий газ босимининг пасайиб кетиш сабаблари маълум қилинди

    Барча метан заправкалар фаолиятига қўйилган вақтинчалик чеклов бугун ҳам давом этади.

    17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол туфайли 110 кВ кучланишга эга “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши юз берган.

    Натижада “Газли” компрессор станциясидаги 8 та ҳамда “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Учқир” компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаган.

    Оқибатда табиий газ ҳажми меъёрий схемадагидан қисқариб, магистраль газ қувурларида босим нисбатан пасайган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

    Унинг таъкидлашича, барча метан заправкалар фаолиятига қўйилган вақтинчалик чеклов бугун ҳам давом этади.

    Магистраль газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетиши мумкинлигини инобатга олиб, республика истеъмолчилари ҳамда иссиқлик электр станцияларини табиий газ билан бир маромда таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида яна бошқа зарур чоралар ҳам кўрилмоқда.

    Ҳозирги вақтда 110 кВли “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш устида ишланмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates