Мактаб ва ОТМда ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқилади

    Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов Сингапурда бир қатор келишувларга эришди.

    Шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турган Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов Сингапур Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси, Бош прокуратураси, PSB Академияси, Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби каби ташкилотларга ташриф буюриб, ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди.

    Музокаралар давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинди ва қатор келишувларга эришилган.

    Хусусан,
    • Сингапурнинг коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни миллий амалиётга татбиқ этиш;
    • Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
    • Ўзбекистонда замонавий аксилкоррупция механизмларини ишлаб чиқишда Сингапур аксилкоррупция бюроси экспертларини жалб қилиш;
    • Сингапур амалиёти асосида хусусий сектор вакиллари ҳамда давлат идоралари молия ва иқтисод соҳасидаги ходимлар учун реал кейслар асосида қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш усулларини муҳокама қилиш ва бу йуналишда стандартларни жорий этиш;
    • Ўзбекистон давлат идоралари раҳбар кадрлари учун Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш;
    • Давлат хизматчиларини Сингапур тажрибаси асосида қисқа муддатли курсларда малакасини ошириш;
    • Ҳамкорликда коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳани ишга тушириш;
    • Прокуратура идораларига ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, шунингдек, коррупцияга оид ишларнинг судда кўрилиши ва унда прокурор иштироки бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

    Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов ўзининг телеграм калида Сингапурнинг қандай қилиб дунёнинг ривожланган мамлакатига айлангани ва коррупцияни бартараф қила олгани хусусида ўзининг дастлабки хулосаларини эълон қилди.

    1 Махсус ёндошув. Даставвал 1959 йилда давлат бошқарувига келган Ли Куан Ю бошчилигида (ўта махфий равишда) коррупцияга қарши Махсус дастур яратилди ва ҳаётга тадбиқ этилган. Унинг доирасида (салкам икки ярим йил давомида) мамлакатнинг йирик мансабдор шахсларига нисбатан маълумотлар йиғилган ва пухта текширилган. Ундан кейин, лавозими, даражаси, хизматлари ва мукофотлари, қариндошлик алоқаларига қарамай, коррупцияга аралашган барча мансабдорлар ишдан олинган.

    2. Ҳар қандай давлат хизматчиси (унинг яқин қариндошларигача) ортидан аудио/видео кузатув ўрнатиш мумкин бўлган. Ва бу амалиёт бир-биридан мустақил бўлган идоралар томонидан амалга оширилган. Албатта, «Бу шахсий ҳаётга дахл қилиши мумкин, инсон ҳуқуқлари бузилади», деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Бунга жавобан сингапурликлар шундай жавоб беришади: «Агар шахсий ҳаётинг сир сақланишини хоҳласанг, давлат хизматига борма…».

    3. Очиқлик. Давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлар жамоатчилик учун очиқ (разведка, контрразведка ва махсус хизматлар фаолияти бундан мустасно).

    4. Энг аввало, тўқ бўлиш. Давлат хизматчиларининг ойлик маоши кескин кўтарилган.

    5. Авторитар ваколатларга эга бўлган Коррупция амалиётларини тергов қилиш бюроси ташкил этилган. Бюро суд қарорисиз мансаби ва даражасидан қатъий назар, коррупцияда гумон қилинаётган ҳар қандай шахсларни ушлаб туриш, тинтув қилиш, уларнинг банк ҳисоб рақамларини текшириш, хаттоки уларнинг яқин қариндошларини сўроққа чақириш ҳуқуқига эга бўлган. Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ барча жиноятлар тергови мазкур Бюро томонидан амалга оширилади.

    6. Қонун олдида ҳамма тенг. Қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар, давлат хизматчиси 1 доллар миқдорида пора олса ҳам, бирдек қатъий жазонинг муқаррарлиги таъминланган. Шу пайтга қадар Сингапурнинг бир неча ўнлаб вазирлари, давлат корпорациялари раҳбарлари коррупцияда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates