Хитой компанияси Ховос туманида агрологистик парк қуради

    Лойиҳа қиймати 50 млн АҚШ доллари этиб баҳоланган.

    Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Хитойнинг «CITIC Group» компанияси қишлоқ хўжалиги департаменти бош директорининг ўринбосари Йибо Ванг учрашувида маълум қилинди.

    Томонлар учрашувда ажратилган ер участкасида барпо этилиши режалаштирилаётган объектларни муҳокама қилган. Хусусан, ҳудудда 50 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборлар, офислар, камида 200 хонали меҳмонхоналар, божхона, автопарк, фитосанитария ва ветеринария текшируви пунктлари ҳамда контейнерлар қабул пункти ва бошқа объектлари қурилиши режалаштирилган.

    Бу йирик логистика маркази Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайди.

    Ушбу объект ташқи инфратузилмаси тўлиқ Ўзбекистон томонидан, агрологистик марказ барпо этиш эса тўлиқ Хитой инвестициялари асосида амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates