Тибетнинг Медог округида дунёдаги энг йирик гидроэлектростанция қурилиши давом этмоқда.
Шартнома “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл компанияси” МЧЖ (Қўшма лойиҳа компанияси) ва Хитой Халқ Республикаси банклари синдикати, жумладан, Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк ўртасида тузилди.
Хитойнинг давлатга қарашли Jiangnan Shipyard компанияси дунёдаги биринчи ядровий контейнер кемасини қуриш режаcини эълон қилди.
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида тахминан 200 миллион йиллик динозавр излари топилди.
Гонконг расмийлари яқинда турар-жой мажмуасида содир бўлган йирик ёнғин билан боғлиқ ҳолда 13 кишини бехосдан одам ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олди, деб хабар берди Хитой оммавий ахборот воситалари.
Гонконгнинг Тай По туманидаги турар-жой мажмуасида содир бўлган йирик ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 151 нафарга етди.
Гонконгдаги йирик ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 94 нафарга етди. Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги шаҳар ёнғин хизматига таяниб хабар берди.
Жанубий Хитойнинг Куньмин вилоятида сейсмик ускуналарни синовдан ўтказаётган поезднинг уриб юбориши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳат олди.
Гонконгдаги турар-жой мажмуасида содир бўлган катта ёнғин оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди ва 270 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.
Хитойда ишлаб чиқарилган гуманоид робот мамлакатнинг шарқий қисмидаги шаҳарлар орасида 106 километр масофани тўхтамасдан босиб ўтиб, Гиннеснинг рекордини ўрнатди.