Сирдарёда 19 та мактаб аттестациядан ўтолмади

    Шу йилнинг 13-14 январь кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш бўйича бажарилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш ва педагогларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш учун Сирдарё вилоятига борди.

    Ўрганиш якунлари бўйича Гулистон давлат университетида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг аттестациядан ўтказилиш ҳолати ҳамда бу борада мавжуд муаммолар танқидий таҳлил қилинди.

    — Илғор хорижий тажрибалар асосида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини баҳолаш воситалари ва механизмлари соддалаштирилиб, аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш жараёни электронлаштирилди, — деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев. — Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ички ва ташқи аттестация ўтказилиши белгиланиб, таълим муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирокини кўзда тутадиган тартиб жорий этилди. Ортиқ қоғозбозлик ва кўп вақт сарфланадиган текширувдан воз кечилди. Коронавирус пандемияси туфайли таълим муассасаларини аккредитациялаш жараёнини масофадан туриб ташкил этиш имконини берувчи “ОNAKS” – электрон платформаси ҳамда онлайн аккредитация реестри ишга туширилди. Шунга қарамай янги тартибга мослаша олмаётган, мавжуд таълими сифатини ошириш бўйича ташаббус кўрсата олмаётган мактаб раҳбарлари борлигини кўряпмиз. Хусусан, 2020 йилда Сирдарё вилоятидаги 63 та мактаб аттестацияга жалб қилинган бўлса, шундан 43 таси аккредитацияланди. 19 та мактаб фаолияти эса қониқарсиз деб топилган.

    Ўтган йил давомида вилоятдаги 42 та мактабда ички ва ташқи аттестация жараёнини ташкил этиш ҳолати ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳудудий ҳокимликлар ва халқ таълими бошқарув органларига 20 та тақдимнома киритилган. Натижада масъулиятсизликка йўл қўйган 18 нафар раҳбарга интизомий чоралар кўрилган. Хусусан, уларнинг 2 нафари лавозимидан озод этилган бўлса, 7 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 9 нафари мажбурий малака оширишга юборилган.

    Инспекция мутахассислари вилоятдаги таълим сифати паст, шароити оғир мактабларга бориб, уларни муаммоларни ўрганди. Педагоглар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди. Мавжуд аҳволни биргаликда яхшилаш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилди.

    2021 йил давомида вилоятдаги 60 та мактабда ташқи баҳолаш жараёни ўтказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates