Ойлик доирасида барча ҳудудларда кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, деворларни оқлаш, кўча чироқларини тартибга келтириш, йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбир доирасида биринчи навбатда ҳудудлардаги 77 та қабристон, 171 та маҳалла, 606 та кўча, 6 та зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, 298 та кўп қаватли уйнинг атрофи тозаланди, 95 та чиқиндихона тартибга келтирилди, 54 та автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаси, 73 та МФЙ бинолари таъмирланди ва ҳудудлари ободонлаштирилди.
Шунингдек, 43 та бозор ва савдо мажмуаларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, санитария ва гигиеник ҳолатини яхшилаш ишлари олиб борилди.
74 та сув иншооти ҳудуди тартибга келтирилди.
Шу билан бирга, электр энергия таъминоти объектларини таъмирлаш бўйича ҳудудларда бир қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, 20,1 км газ тармоғи ва 67 та трансформатор бўялди, 31 та подстанция тартибга келтирилди ва 57 та устун алмаштирилди.
Бундан ташқари, 40 та бекат ва 5 та вокзал тартибга солинди. Умумий ҳолда 290 гектар майдон ободонлаштирилиб, 356 тонна чиқинди чиқарилди. 107 км ариқ ва лотоклар, 30,2 км ирригация ва мелиорация тармоқлари тозаланди.
Ободонлаштириш ойлиги 10 сентябрга қадар давом этади.