Солиқ органларида 325,5 мингдан ортиқ ижара шартномаси ҳисобга қўйилган

    2022 йилда 325 513 кўчмас мулк ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилди.

    Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 223,5 мингта ижара шартномалари асосида 159,3млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 27,8 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 44,3 фоизга ошган.

    Талабалар билан 47 730 та ижара шартномаси тузилган бўлиб, ижарада турувчи талабалар сони жами 79 989 нафарни ташкил этди.
    Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 12,7 миллиард сўмдан ортиқ имтиёз қўлланилган.

    Эслатиб ўтамиз! 2022 йил 1 январдан юридик шахслар кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиши белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates