2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади.
2026 йил 1 январдан «Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» номинацияси жорий этилади.
Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 26.11.2025 й.).
Солиқ қўмитаси 2025 йилнинг 9 ойида қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 73 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг январь-cентябрь ойларида 124,8 млрд сўм солиқ тўланган.
2025 йилнинг январь сентябрь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган, дея хабар беради Солиқ қўмитаси.
Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият билан шуғулланиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 минг 522 та тадбиркорлик субъекти рўйхатини эълон қилди.
Президентнинг “Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (ПФ–180-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.
Ўзбекистонда 53 478 та субъект 171,6 млрд сўмлик жарималардан озод этилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 393,1 млрд, Андижон вилоятида 123 млрд, Навоий вилоятида 82,1 млрд сўмни ташкил этган.