Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда неча марта зилзила содир бўлди ва қанча иқтисодий зарар кўрилди?

    Мамлакатимиз ҳудудларида 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

    АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда зилзила, сел, тошқинлар каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш, сейсмик ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди.

    Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. Шу боисдан, республикамиз ва унга чегарадош ҳудудларда тез-тез зилзилалар содир бўлиб туриши табиий ҳол саналади.

    Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз ҳудудларида 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

    Маълумот учун, сўнгги 10 йил мобайнида республикада жами олти маротаба 6 - 8 балли зилзилалар содир бўлган, натижада қурбонлар сони 16 кишини, жабрланганлар сони 54 кишини, иқтисодий зарар эса 84 млрд сўмни ташкил этган. (Кон зилзиласи - 2011 йил (8 балл), Туябугиз зилзиласи - 2013 йил (7 балл), Маржонбулон; зилзиласи - 2013 йил (8 балл), Китоб ва Бахмал зилзилалари - 2016-2017 йиллар (7 балл), Бойсун зилзиласи – 2022 йил (6 балл)).

    Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 2023 йил 1 январдан бугунги кунгача магнитудаси (М= 2.8-6.8) бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти, ҳудудий ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказлари томонидан сўнги 3 йилда малака ошириш ўқув курслари доирасида 6 500 нафар республика ва вилоят миқёсидаги, 73 205 нафар туман ва шаҳар миқёсидаги раҳбарлар ҳамда масъул мутахассисларга зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилди. Фуқаро муҳофазаси институти Фавқулодда вазиятлар симуляция маркази “Зилзила симулятори” тренажёрида 8 283 нафар мамлакатимиз фуқароларининг амалий кўникмалари оширилган.

    Республиканинг барча ҳудудларида ҳафтанинг чоршанба кунлари ўтказилган “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси” тадбирлари доирасида ташкил этилган назарий ва амалий машғулотлар, давра суҳбатлари, семинар ҳамда тренингларда 7 миллиондан зиёд фуқароларга табиий ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар, жумладан зилзилада тўғри ҳаракатланиш бўйича маълумотлар берилган.

    Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва аҳолини тайёрлаш бўйича 247 маротаба қўмондонлик - штаб ўқув машқлар ва 19 маротаба махсус-тактик ўқув машғулотлар ўтказилди (90 мингга яқин фуқаро қатнашган).

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates