Спортчиларимиз XI жаҳон ўйинларида иштирок этади

    7-17 июл кунлари АҚШнинг Алабама штати, Бирмингем шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтади.

    Дунёнинг 110 мамлакатидан тахминан 3600 нафар спортчи иштирокида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиз ҳам қатнашади.

    Эслатиб ўтамиз, жаҳон ўйинлари ҳар 4 йилда ўтказиладиган, дастурининг аксарияти ноолимпия спорт турларидан ташкил топган комплекс мусобақа ҳисобланади. Ўтган йили ўтказилиши лозим бўлган мусобақа эпидемиологик вазият сабаб 1 йилга сурилган.

    Регламентга кўра, мусобақада иштирок этиш учун спортчилар ўз йўналишларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлиши ёки маълум квалификацион мусобақадан ўтиши керак. Бу йилги Бутунжаҳон ўйинларида Достон Отаболаев (каратэ), Екатерина Фетисова (бадиий гимнастика), Даря Латишева (ушу), Баҳромжон Машарипов (жиу-жицу), Фанат Қаҳрамонов (муай-тай) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Жумладан:

    8-9 июл: Достонбек Отаболаев (каратэ);
    12-13 июл: Екатерина Фетисова (бадиий гимнастика);
    13 июл: Даря Латишева (ушу);
    15 июл: Баҳромжон Машарипов (жиу-жицу);
    15-17 июл: Фанат Қаҳрамонов (муай-тай).

    Умуман, мусобақа дастурида акробатика, роллерда фигурали учиш, соҳил волейболи, боулинг, сумо, арқон тортиш каби 30 та спорт турини учратиш мумкин. Мусобақа тарихида жамоамиз 1997 йил 1 тадан олтин ва кумуш, 2005 йил 1 та бронза медалига сазовор бўлган.

    Ҳозирда Достон Отаболаев мураббийи Ўктам Бекпўлатов билан Бирмингем шаҳрида етиб борган. Делегациямизнинг асосий қисми эса бугун океан ортига йўл олди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates