Сурхондарёда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ 83 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 287 миллион сўм жарима қўлланилди

    Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси, Миллий гвардия бошқармаси, йўл-патруль хизмати ҳамда «Хавфсиз дарё» ДУК ташкилотлари ҳамкорлигида вилоят бўйлаб доимий рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Маълумот учун, норуда материалларини ноқонуний равишда қазиб олиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлашда дрон учувчисиз қурилмасидан фойдаланилмоқда. Йил бошидан бугунга қадар ер-сув ҳамда норуда материалларини ноқонуний қазиб олишга қарши 132 та профилактик тадбирлар амалга оширилган бўлиб, шундан 99 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шундан норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш бўйича МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми ва 71прим 1-моддаси билан 29 та ҳолат, МЖТКнинг 65-82-95-моддалари билан 54 та ҳолатда 287 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилган. Ҳуқуқбузарликларнинг 16 таси ер-сув билан боғлиқ.

    15 та ҳолатда табиатга умумий ҳисобда 15 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган ва бу зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилмоқда.

    Навбатдаги рейд тадбирлари давомида ҳам бир қатор ҳуқуқбузаликлар аниқланди. Жумладан, Жарқўрғон туманида ҳуқуқбузар туманнинг «Гулҳовуз» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сурхон» дарёси ўзанидан ўзининг махсус техникаси орқали қум норуда материалини қазиб олаётганлиги аниқланди.

    Унга нисбатан МЖтКнинг 70прим 1-моддаси 1-қисмига кўра БҲМнинг 30 баробари – 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган. Ҳуқуқбузар белгиланган жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни (3 миллион 300 минг сўм) тўлайдиган бўлди.



    Шунингдек, Денов туманида ўтказилган назорат тадбирларида Денов тумани «Араб» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсув» дарёси ўзанидан қум тош қазиб олинаётганлиги аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга 2 миллион 550 минг сўм зарар етказилган. Ҳуқуқбузар К. А.га нисбатан МЖтКнинг 70прим 1-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 30 баробари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. У жарима ҳамда етказилган зарарни тўлайдиган бўлди.

    Бундан ташқари, Сариосиё туманидаги «Анорзор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Обизаранг» дарёси қирғоқларидан тош қум қазиб олаётган фуқаро Қ.Х.га нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    Олтинсой тумани ҳудудида ўтказилган назорат тадбирларида эса «Олтинсой» дарёси ўзанидан фуқаролар Т.Й. ва А.Б. махсус техника ёрдамида қум-тош маҳсулотларини ноқонуний равишда қазиб олаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 70 прим 1-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарлардан икки ҳолат оқибатида табиатга етказилган зарар (4 миллион 490 минг сўм) ҳамда БҲМнинг 30 баробари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима ундириладиган бўлди.

    Шу билан бирга, фуқаро Б.Б. Термиз тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётган вақтида қўлга тушди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖТКнинг 70прим 1-моддасининг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 30 баробари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага қўлланилди. Шунингдек. Б.Б. табиатга етказилган зарар — 3 миллион 450 минг сўмни ҳам тўлайдиган бўлди.

    Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates