Сув ресурсларидан тежамли фойдаланишда юзага келаётган муаммолар Сенат назоратида

    Яшил сайёра 4 август 2023 894

    Маълумки, Олий Мажлис Сенатида аҳолини ташвишга солаётган масалаларни муҳокама қилиш, республика даражасида ечиладиган масалаларни ялпи мажлисларга олиб чиқиб, ҳал этиш амалиёти йўлга қўйилган.

    Сенатнинг ўтган қирқ иккинчи ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов мамлакатнинг умумий сув ресурсларидан тежамли фойдаланишда юзага келаётган муаммоларга тўхталиб ўтган эди.

    Ушбу масала Сенат Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

    Унга кўра, Сенат ташаббуси билан мазкур масала бўйича муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳага тегишли вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди.

    Шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувни бошқариш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан барча соҳа ва тармоқлардаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш чоралари қамраб олинган комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

    Унда анъанавий суғориш усулларидан воз кечган ҳолда сув тежовчи технологияларини қўллашни янада кенгайтириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш, мазкур йўналишдаги қонун ва қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш масалалари кўзда тутилди.

    Шунингдек, ичимлик сувидан фойдаланиш юзасидан жамоатчилик назоратни кучайтириш, аҳолининг сувдан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш, уни асраб-авайлашни тарғиб қилиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш каби масалалар қамраб олинди.

    Сенатнинг 43-ялпи мажлисида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг чора-тадбирлар режаси юзасидан бажариши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ахборотлари эшитилди.

    Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини доимий мониторинг қилиб борадиган бўлди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates