Талабаларга туҳфа: кутубхона ва музей

    Самарқанд давлат тиббиёт университети янги ўқув биносида барча шароитга эга, замонавий ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди. Талабалар нафақат электрон адабиётлардан фойдаланиш, балки ўзлари учун керак бўлган барча китобларни олиш имкониятига эга бўлди. Марказ янги техника, замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

    Марказдаги компьютер залида 20 та замонавий компьютер ўрнатилган бўлиб, халқаро илмий маълумотлар SCOPUS, Web of Science, Medline, ГЭОТАР медиа каби жаҳон базаларига уланган.

    Бу ерда сенсорли инфокиоск ҳам ўрнатилган. У орқали университет ва АРМ сайти, телеграмдаги саҳифаси ва бошқа сайтларга кириш мумкин. QR код орқали адабиётларнинг электрон вариантини мобил телефонга юклаб олиши имконияти мавжуд.

    Электрон кутубхона базасига 67 200 га яқин электрон материал киритилган. Янги ўқув зали 80 ўринга мўлжалланган. Марказда Wi-Fi ҳудуди ташкил этилган бўлиб, фойдаланувчилар логин паролсиз ноутбук, планшет ва телефон орқали интернет тармоғига кириши мумкин.

    Ўқув залида юртимиз ва хорижда чоп этиладиган 100 дан зиёд номдаги илмий, тиббиётга оид журналлар қўйилган.

    Шунингдек, ўша куни қарийб 95 йиллик тарихга эга бўлган Самарқанд давлат тиббиёт университетида замонавий музей иш бошлади. Университетнинг яқинда фойдаланишга топширилган янги ўқув биносида таҳсил олаётган ёшларга университетнинг узоқ йиллар давомида босиб ўтилган шонли тарихи, етук тиббиёт кадрлари фаолияти ва бугунги кунидан дарак берувчи замонавий музей галереясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Мазкур музей университетнинг 1930 йилдан 2022 йилга қадар бўлган хронологик даврларни ўз ичига олган. Мазкур тадбирларда Самарқанд шаҳар нуронийлари жамоатчилиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетида фаолият кўрсатган профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди, дейилади университет ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates