"Тарағай" туризм қишлоғида нималар ўзгаради?

    Хабарингиз бор, Чироқчи туманидаги “Тарағай” қишлоғи – туризм қишлоғи мақомини олган. “Обод қишлоқ” давлат дастури, шунингдек, вилоят ҳокимининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ўн кунлигида қишлоқда “Тарағай баҳори” анъанавий фестивалини ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, шу кунларда ҳудудда қурилиш ва ободонлаштириш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

    Ҳозирда лойиҳа ишлари бошланган бўлиб, унга кўра бир йил давомида ўзига хос тарихий ва сўлим маскан Тарағайда сайёҳлар учун қатор қулайликлар яратилади. Жумладан, қишлоқда замонавий стелла, селфи зона, санитария гигиена шаҳобчалари, экологик чиқинди қутилари ўрнатилади. Туризм қишлоғига олиб борувчи 15 километр йўл таъмирланиб, электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш тизимлари яхшиланади. Янги ахборот маркази ташкил қилинади. Меҳмон уйлари яратилади.

    — Шу йилнинг 20 июнь куни Тарағай қишлоғида бўлиб, масъул мутасаддилар билан бир йил давомида амалга оширилиши зарур бўлган барча ишларнинг режасини тузиб олдик, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Акбар Эшонқулов. — Яқин кунларда лойиҳалар якунланиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларига киришилади. “Тарағай” туризм қишлоғидаги ўзгаришлар аввало, ҳудуд аҳолисини турмуш тарзини яхшилаш ва албатта тарихий обидаларга, ўзига хос қадриятларга бой бўлган ҳудудга сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадларини қамраб олган.

    — 2022 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ўн кунлигида “Тарағай баҳори” фестивалини анъанавий ўтказилиши вилоятимиз туризм ва маданий ҳаётида жуда катта воқеа бўлади, албатта, — дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Азамат Авазов. — Ҳозирда фестивални ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилиб, фестиваль дастурлари тайёрланмоқда. Фестивалга нафақат вилоятимиз, балки, бутун республикамиздан, шунингдек, хорижлик меҳмонларнинг ҳам келиши кутилмоқда. Тадбирга тайёргарлик кўриш ишлари ҳозирданоқ бошланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates