Тарихий ёдгорликларга зарар етказганлар жазосини олади

    Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қуриб олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    “У.М.” жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан Чилонзор туманидаги XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қуриб олинган. Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Фонд ҳеч қандай рухсатсиз коммуникация тармоқлари ўтказилгани ҳам аён бўлди. Оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилган.

    Бу каби ҳолат Наманган ҳамда Андижон вилоятларида ҳам кузатилган. Хусусан, Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан тўлиқ бузиб ташланиб, тарихий ёдгорликка 554,4 млн сўм зарар етказилган.

    Фуқаро М.К. томонидан Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

    Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates