Темуршунос олим аудиторияси ташкил этилди

    Тарих бу шундай илмки, ўрганганимиз сайин буюклашиб боради ва уни улуғлаган инсонларнинг номи ҳам тарихга муҳрланади.

    Шундай улуғ эҳтиромга сазовор бўлган тарихчиларимиздан бири — таниқли олим, фан арбоби, маърифатпарвар инсон — Ҳамид Зиёевдир. Бу меҳрибон устоз, юксак тажриба ва маҳорат мактаби эгаси умри давомида куч-ғайрати, билимини шу илмга сарф этди.

    Бўлажак тарихчиларга, мазкур йўналишда таълим олаётган талабаларга олимнинг ибрат мактабини намоён этиш, ёш авлодга фидоий зиёлилар фаолиятини чуқур ўргатиш, профессорнинг тарихий хотирасини абадийлаштириш мақсадида Фарғона давлат университетида профессор Ҳамид Зиёев аудиторияси ташкил этилди.

    Шу муносабати билан олимнинг фарзанди - Олий Мажлис Сенати аъзоси, академик, "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори – Азамат Зиё иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда университет ректори, профессор-ўқитувчилар, тарихчилар, илмий тадқиқотчилар, ёшлар, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Айнан шу хонада академик Азамат Зиё ва талабалар ўртасида учрашув давом этди. Бунда кечган ўзаро самимий мулоқот, дилдан суҳбат жараёнлари, ёшларнинг қизиқувчан нигоҳи — Ҳамид Зиёев хотираси билан туташди. Академик Азамат Зиё саволларга батафсил жавоб берар экан, ёш тарихчиларга олимнинг серқирра фаолиятини кенг очиб берди. Суҳбат давомида ёшлар сенатордан зарур тавсиялар олиш билан бирга, кучли ва матонатли инсон фарзанди мисолида ўзлари учун юқори мотивацияга эга бўлдилар.

    Тарих факултетида ташкил этилган ушбу аудиторияда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор, Марказий Осиё тарихи бўйича йирик мутахассис — Ҳамид Зиёевнинг меҳнат фаолияти, ҳаёт йўли, илмий мероси, замондошлари қарашлари, етиштирган шогирдлари, дўстлари ҳақида кенг маълумот берувчи барча материаллар, фотографиялар, видеолавҳалар, электрон манбаалар мавжуд.

    Бу масканда талаба — ёшлар профессорнинг серунум ижодидан баҳраманд бўлиш баробарида забардаст тарихчининг илмий қарашлари оламига кириб боради.

    Айтиш керакки, Ҳамид Зиёевнинг кўп йиллик изланишларида Марказий Осиёнинг XVI — XX аср бошларини ўз ичига олган катта тарихий босқичини ўрганиш жараёни асосий ўринни эгаллайди. Олим ўзбек халқи ва минтақа тарихи бўйича йирик асарларни тайёрлаш ва нашр эттириш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Моҳир педагог етиштирган шогирдлар бугун ҳамдўстлик мамлакатларининг барча нуқталарида, республикамиздаги энг нуфузли даргоҳларда фаолият олиб бормоқда. Унинг тарих олдидаги хизматлари таҳсинга сазовор.

    Якунда меҳмонлар Фарғона давлат университетида тарихчилар учун яратилган шарт-шароитлар, илмий майдон учун ҳозирланган соф муҳитни алоҳида эътироф этдилар, Тарих факультети фаолияти, хусусан, Хитойнинг Лоян археологик тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда очилган "Фарғона — Лоян археологик маркази" билан яқиндан танишиб чиқдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates