Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак — Олий суд раиси

    Шу йилнинг 9 ноябрь куни Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистонда фаолият юритувчи адвокатлар билан мулоқот ўтказиб, судьяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун баъзан қатъият етишмаётганини айтганди.

    Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг маълум қилишича, Олий суд раиси мазкур мулоқот давомида терговчилар асоссиз қўйган айбловлари учун жавоб бериши кераклиги ҳақида ҳам гапирган.

    “Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни “букет“ қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса. Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб. Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти“, — деган Бахтиёр Исломов.

    Олий суд раиси адвокатлар билан мулоқот давомида, уларга ўзининг таклифларини билдириб ўтган.

    “Агар бундай ҳолатларга судлар хусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар... Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, хусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни (терговни) озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак“, — деди Олий суд раиси.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates