Тиббий суғурта шифокорга нима беради, беморгачи?

    Саломатлик 16 январ 2021 5509

    Суғурта тиббиётини жорий этиш борасида Сирдарёда муҳим қадам ташланди.

    Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш ишлари бошлаб юборилди.

    Бунинг учун оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳлар тузила бошланди.

    Президентимиз 2020 йил 12 ноябрда «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Давлатимиз раҳбари мазкур қарорга мувофиқ Давлат тиббий суғурта тизимини 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида апробациядан ўтказиш бўйича соҳа ходимларига муҳим вазифа ва топшириқларни берган эди.

    Шунга биноан, «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Бу йўналишдаги қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш жараёнида жаҳонда шаклланган моделлар пухта ва атрофлича ўрганиб чиқилди. Цингапур, Жанубий Корея, Япония, Франция, Германия, Норвегия, Эстония, Латвия, Исроил, Туркия, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон каби давлатлар тажрибасига эътибор қаратилди. Шу билан бирга, миллий хусусиятларимиз ҳам ҳар томонлама таҳлил этилди. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бандлик даражалари, солиқ ставкалари, ойлик даромадлар ўрганилиб, мажбурий тиббий суғуртанинг ҳозирги кунда оптимал ва ижобий баҳоланиб келинаётган бюджет модели танлаб олинди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюген жаноблари ўтган 2020 йилнинг февраль ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, тиббий суғурта тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларни эътироф этганди.

    Ханс Клюге жаноблари билан ўтказилган ўзаро мулоқотлар чоғида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари кўмагида тиббий хизматларнинг янги моделлари бўйича бошланган қўшма пилот лойиҳани тўлиқ жорий этишда ҳар томонлама амалий кўмак беришга тайёр эканини билдирганди.

    Қолаверса, ушбу учрашувда нафақат мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, балки Тиббиёт соҳасини молиялаштириш жараёнини такомиллаштириш, замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг кластер моделини шакллантириш, соҳани рақамлаштириш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасини янада кучайтириш борасида ҳам ЖССТ Европа минтақавий бюроси билан давомли ҳамкорлик қилишга келишиб олинганди.

    Шунга биноан, тажриба-синов тариқасида объект сифатида танланган Сирдарё вилоятидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида янги суғурта тизими ва уни татбиқ этишга бағишланган қатор ишлар бошлаб юборилди. Ушбу лойиҳани ишга тушириш мақсадида ўтган йили туркиялик ва германиялик мутахассислар билан ўзаро келишувлар имзоланди.

    Суғурталаш тизими жорий этилса, биринчидан, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўлами янада ошади. Иккинчидан, хавфли касалликларга чалиниш эҳтимоли камайиб, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш имкони пайдо бўлади. Учинчидан, суғурта бозори ривожланади. Қолаверса, тез тиббий ёрдам тизимининг транспорт, барча тиббиёт муассасаларининг дори-дармон билан таъминланиши сезиларли даражада яхшиланади, тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилиб борилади.

    Яна бир жиҳати эса, тиббий суғурталашда суғурталанувчи суғурта ташкилоти билан келишилган суғурта мукофоти эвазига тиббий хизматдан фойдаланиш бўйича харажатларнинг юзага келиши, суғурталанувчи ва суғурта ташкилоти ўртасида тузилган суғурта шартномасида келишилган суммани шартлар асосида суғурта ташкилотига ўтказади. Суғурталанувчи саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли харажат қилиш мажбурий бўлганида суғурта ташкилоти ушбу харажатларни суғурта шартномасида кўрсатилган пул маблағлари доирасида қоплаб беради.

    Давлат тиббий суғурта уч босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида жорий этилиб, барча ишлар электронлаштирилган ҳолда яъни электрон карталар, электрон поликлиникалар томонидан амалга оширилади. Бунинг натижасида бемор ва соҳа ходимлари ўртасида юз бериши мумкин бўлган ҳар хил тушунмовчиликларнинг олди олинибгина қолмай, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари билан шартнома тизими, кафолатланган тиббий хизмат тизими йўлга қуйилади.

    Иккинчи босқич ишлари эса 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида, учинчи босқич 2025 йилдан бутун мамлакатни қамраб олади.

    Бу тизимни юртимизда жорий этиш натижасида давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ўртасида рақобат муҳити вужудга келади. Ва қолаверса, у беморни битта тиббий муассасага боғлаб қўймайди. Агар фуқаронинг қўлида тиббий суғурта полиси бўлса, мамлакатдаги ўзи хоҳлаган клиникада даволаниши, ўзи истаган шифокордан тиббий маслаҳат олиши мумкин. Хасталик бўйича қайси шифо масканига мурожаат қилиш, врач қабулига ёзилиш, мутахассис ёзиб берган дориларни топиш каби масалаларга ҳам осон ечим топилади. Энг асосийи, фуқароларда сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш учун зарур пул жамғармалари пайдо бўлади.

    Мақсад, эса битта у ҳам бўлса янги жорий этилаётган тиббиёт суғуртаси тизими ҳисобига соҳада самарадорликка ва яхши натижаларга эришиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш.

    Ғулом ПРИМОВ,

    Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates