Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашдилар. Учрашувда бугунги кунда Марказий Осиё тобора ўзаро боғлиқлик ва умумий фаровонликка биргаликда интилаётгани ва хорижий шериклар учун жозибадорлигини ошираётгани қайд этилди. Халқаро миқёсда мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда минтақавий муштарак саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватланаётгани эътироф этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Европа Иттифоқи Трампнинг Украина тинчлик режасидаги тўртта бандни ўзгартирмоқчи
Европа Иттифоқи раҳбарлари ва Украинанинг бошқа ҳамкорлари Америка тинчлик режасини рад этишмоқда. Улар режанинг 28 та бандидан камида бир нечтасини ўзгартирмоқчи, деб хабар беради Bild.







