Еврокомиссия аъзо давлатларга Исроил товарлари учун савдо имтиёзларини тўхтатишни таклиф қилди

    Еврокомиссия аъзо давлатларга Исроил товарлари учун савдо имтиёзларини тўхтатишни ва Исроил расмийларига қарши санкциялар киритишни таклиф қилди.

    Исроилга қарши санкциялар таклифи тафсилотлари Брюсселда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Кая Каллас ва савдо комиссари Марош Шефчович томонидан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида тақдим этилди.

    “Исроил ҳукуматининг Ғазога ҳужуми гуманитар инқирозни янада кучайтирадиган янги эскалациядир”, деди Каллас.

    У радикал исроиллик вазирларга, босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ерларни эгаллаб олган зўравон кўчманчиларга ва уларни қўллаб-қувватловчи ташкилотларга қарши санкциялар пакетини эълон қилди. “Мен аниқ айтмоқчиман: мақсад Исроилни жазолаш эмас, балки Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилаш”, дея таъкидлади Европа Иттифоқи олий вакили.

    Унинг таъкидлашича, барча аъзо давлатлар Ғазодаги вазият чидаб бўлмас ҳолга келган, деб ҳисоблайди. “Ҳужумлар тугаши, азоб-уқубатлар тўхташи ва барча маҳбуслар озод этилиши керак. Бунга эришиш учун қўлимиздаги барча воситалардан фойдаланишимиз керак. Қолаверса, Ғарбий Соҳилдаги икки давлат мавжудлигининг мақсадга мувофиқлигига путур етказадиган хавфли ўзгаришларни ҳам унутмаслигимиз керак”.

    У, шунингдек, Еврокомиссия савдо имтиёзларини қисман тўхтатиб туриш таклифини маъқуллаганини эълон қилди, деб хабар берди aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates