Тоғ-кон саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди

    Ҳукумат 11 январ 2023 5358

    Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    Мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли ўсиши билан энергия қувватларига талаб ошиб бормоқда. Бу эҳтиёжни таъминлаш учун барча манбалар қатори кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам кенгайтирилмоқда. Охирги беш йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан 5 миллион 300 минг тоннага оширилди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиз ҳудудида қарийб 2 миллиард тонна кўмир захиралари мавжуд. Давлатимиз раҳбари бу салоҳиятдан самарали фойдаланиб, кўмир қазиб олиш ҳажмини изчил ошириш вазифасини қўйган эди.

    Тақдимотда шу борада қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

    Хусусан, жорий йилда “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш лойиҳаси якунланади. Бунинг эвазига юртимизда юқори сифатли кўмир қазиб олиш қуввати 900 минг тоннагача ошади.

    Президентимиз “Шарғун” ва “Бойсун” конларини ўзлаштириш орқали юқори сифатли кўмир ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконияти борлигини кўрсатиб ўтди. Бу конларга инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

    Юртимиз тоғ-кон саноати ривожида яна бир муҳим манба бу – уран. 2022 йил 14 июлда “Навоийуран” давлат корхонасида уран қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинган эди. Хусусан, уни қазиб чиқаришни 2030 йилгача 2 баробарга ошириб, 7,1 минг тоннага етказиш чоралари белгиланган.

    Йиғилишда ушбу чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

    Франциянинг “Orano Mining” компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумот берилди. Президент ушбу ҳамкорлик доирасида уран қазиб олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, қўшимча янги конларни аниқлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates