Бир неча кундан буён Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтмоқда. Республика ҳудудларига кириб келган ғарбий ҳаво оқимларининг иккинчи босқичи баланд тоғларга қор ёғишига олиб келган.
Маълум бўлишича, айни дамда Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги тоғларга ва тоғ этакларига қор тушмоқда.
Гидрометеорологлар томонидан бугун, 19 октябр куни тоғларда қор ёғиш масштаби кенгайиши, Тошкент ва Наманган вилоятлари ўртасида жойлашган баланд тоғларда ҳам қор ёғиши мумкинлиги айтилмоқда.