Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Жаннатмонанд юртимиз ўзининг бетакрор табиати билан кишини доимо мафтун этиб келади. Юртимизнинг аксарият жойларида олтин куз тароватини намоён қилиб турган ва бугун баъзи жойларда ёмғир ёғаётган бир пайтда баланд тоғли ҳудудларда қорнинг ёққани ҳам кузатилмоқда.
Жумладан, Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зомин" давлат қўриқхонаси ҳудудидаги тоғларига ҳам қор ёғиб, чўққилар оқликка бурканмоқда.