«Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

    Транспорт 29 ноябр 2023 1041

    Поезд 2023 йилнинг 10 декабрь санасидан ҳаракатни амалга оширади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тақдимотлар ва мулоқотлар жараёнида берилган топшириқлар бўйича 82/81-сонли «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Поезд 2023 йилнинг 10 декабрь санасидан ҳаракатни амалга оширади.

    Чипталарни электрон тарзда eticket.railway.uz ва Uzrailways иловаси орқали ёки темир йўл чиптахоналаридан харид қилиш мумкин.

    Изоҳ: ҳозирги кунда «Тошкент — Термиз — Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланади.

    Шу сабабдан ушбу поездни иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширилишига хизмат қилади.

    Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    82-сонли «Тошкент — Сариосиё» йўналиши: Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08

    81-сонли «Сариосиё — Тошкент» йўналиши: Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47

    80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши: Тошкент 19:50 — Термиз 9:40

    79-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши Термиз 17:43 — Тошкент 8:53

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates