Тошкент давлат транспорт университети томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди

    Давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди. 

    Тошкент давлат транспорт университети буюртмачилигида 2023 йил 30 май куни ўтказилган 1219,3 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.

    Натижада Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:

    ➖10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
    ➖14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
    ➖46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.

    Мазкур ҳолатлар бўйича шу куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

    Бундан ташқари, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига сўровнома киритилди.

    Агентликнинг тақдимномасига биноан Тошкент давлат транспорт университети томонидан 5 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates