"Интернетда ҳайвонот боғимизда содир бўлган воқеа туфайли янгиликлар ва изоҳлар камаймаяпти.
Одамлар нега уни тасвирга олишаётгани ва нигоҳлари тўла миннатдорлик билан унга қарашаётганини тушунмаётган Зузу ўз волерида сайр қилиб юрган вақтда, жажжи жабрланувчимиз Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда.
Касалхонага олиб келиниши билан қизалоқ Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургияси бўлимига жойланган эди ва у ерда тинимсиз шифокорлар назорати остида бўлди. У ерда бир кунини ўтказган 3 ёшли жажжитой интенсив терапия хонасига ўтказилди.
«Айни дамда қизалоқ интенсив терапия хонасида ва унинг ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилди. Қизалоқ келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз», – деди биз билан суҳбатда даволовчи шифокор ва тиббиёт фанлари номзоди Собир Тоҳирович Насимов.
Қизалоқнинг кайфияти яхши, у ҳамшираларга шеърлар айтиб, уларнинг кўнглини кўтармоқда, биз эса, ўз навбатида, уни совғалар билан қувонтирдик. Қўшимча равишда, қизалоқ ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имкониятини таъминлашга қарор қилдик.
Жажжи қаҳрамонимизга соғлиқ ва тез орада тузалиб кетишини тилаб қоламиз. Воқеалар ривожи ҳақида сизга ҳам хабар бериб турамиз, дўстлар" дейилади хабарда.








