Тошкент шаҳрида «Миллий қадрият давомчилари!» кўрик-танлови бўлиб ўтди

    Маданият 30 октябр 2020 2248

    Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида «Миллий қадрият давомчилари!» номли кўрик-танлови бўлиб ўтди.

    Мазкур кўрик-танлов мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг иқтидорини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, улар қалбида халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини бойитиш, санъатга меҳр уйғотишга қаратилган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни тизимли ўрганиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

    Ушбу кўрик-танловда Тошкент шаҳридаги иқтидорли ва санъатга ихлосманд ёш ҳунармандлар иштирок этдилар ва ўзларининг иш намуналаридан кўргазма ташкил қилиб, маҳорат дарси ўтказиб бердилар.

    «Миллий қадрият давомчилари!» кўрик-танлов ғолиблари номинациялар бўйича аниқланди ва ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates