Тиббиёт маркази томонидан қарийб 800 миллион сўмлик давлат хариди бекор қилинди

    Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигида 2023 йил 10 февраль куни 796 000 000,0 сўмлик тиббий асбоб-ускуналар харид қилинган эди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-, 23-, 14-, 42- ва 46-моддалари талаблари бузилгани аниқланди.

    Жумладан, давлат харидларида иштирок этган талабгорлар яқин қариндош ака-укаларга тегишли бўлган, яъни ўзаро аффилланганлиги ҳолатлари мавжуд.

    Шунингдек, мазкур давлат хариди бўйича Харид комиссияси томонидан фойдаланган компьютерларнинг IP-манзиллари маълумоти ўрганилганда харид комиссияси раиси, аъзолари (овоз бериб баҳолаш ваколатига эга) ва комиссия котиби 2023 йил 10 февраль куни соат 21:05 дан 21:11 гача, яъни ўртача 6 дақиқа вақт ичида IP-манзили бир кишига тегишли бўлган компьютер орқали бошқарилиб, харид натижалари баҳоланганлиги ва баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди, шунингдек, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома киритилди.

    Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан 2023 йил 13 февраль куни Агентликка тақдим этилган хатга кўра, Агентликнинг тақдимномасида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, Харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates