Тошкент вилоятида транспортлар қатновида мунтазамликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда

    Хабарингиз бор, юртимиздаги жорий вазиятда биринчи галда аҳолига газ ва иссиқлик етказиб беришни таъминлаш мақсадида газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатилди.

    Айтиш мумкинки, жорий йилнинг 25 январь кунги ёқилғи захирасининг ҳисобига Тошкент вилояти ҳудудида транспортларнинг етарли миқдорда ҳаракати йўлга қўйилди. Хусусан, вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги айрим йўналишларда 163 та автобус ва 86 та микроавтобус қатнови таъминланди.

    Куннинг иккинчи ярмида ёқилғи захираси тугаб қолиши ҳисобига йўловчи ташиш транспортларининг фаолияти пасаймоқда.

    Ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарурий чоралар — газ қуйиш шохобчалари фаолиятини қисман йўлга қўйиш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

    Алоҳида таъкидлаш жоизки, йўлкира нархларининг асоссиз ошириб юбориш ҳоллари борасида қатъий назорат ўрнатилган. Инспекторлар йўналишларда рейд тадбирларини олиб боришмоқда.

    Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates