Тошкентда «Хизб ут-Таҳрир»нинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди

    Хавфсизлик 15 сентябр 2021 867

    Аниқланган «таҳрирчилар»нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланади.

    Жорий йилнинг 15-сентябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 10 нафар «Хизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

    Аниқланган «таҳрирчилар»нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланади. Улар Интернет тармоғи орқали хорижда яшириниб келаётган «Хизб ут-Таҳрир» аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар.

    Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида «Хизб ут-Таҳрир»га тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

    Ҳозирда уларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates