Тошкентда ҳокимларнинг 60 та қарори судда ҳақиқий эмас деб топилган

    120 таси талаб бўйича рад қилинган.

    Тошкент шаҳар Маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовнинг маълум қилишича, Ҳокимлар қароридан норози бўлиб қилинган мурожаатларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими ва туман ҳокимларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича 220 та иш кўриб чиқилган. Шундан ҳокимларнинг 60 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган. 120 таси талаб бўйича рад қилинган.

    Суд раисининг аниқлаштиришича, ҳокимлар чиқарган қарорларнинг ҳақиқий эмас деб топилиши борасида туманлар кесимида Чилонзор тумани ҳокими, умумий кўрсаткич борасида эса Тошкент шаҳар ҳокими етакчи ҳисобланади.

    Жумладан 2023 йил якунлари бўйича Бектемир, Юнусобод, Яшнобод, Янгиҳаёт, Миробод ҳокимларининг биттадан қарори, Мирзо Улуғбек ва Учтепа ҳокимларининг 3 тадан, Шайхонтоҳур ҳокимининг 4 та, Олмазор ҳокимининг эса 7 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Бу борада туманлар бўйича етакчилик Чилонзор ҳокимида бўлиб, ўтган йил давомида унинг 10 та қарори ҳақиқий эмас деган суд қарори қабул қилинган.

    Қўшимча қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими ҳам суд эътирозига сабаб бўлган ва ҳақиқий эмас деган тамғага эга 23 та қарор қабул қилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates