Икки мансабдор аҳолининг мажбурий бадал тушумларини ўзлаштириб юборди

    Хавфсизлик 27 октябр 2023 1746

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли мурожаатларига асосан ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Маълум қилинишича, икки икки мансабдор аҳолининг мажбурий бадал тушумларини “Менинг уйим” биллинг тизимидан ўтказмай, талон-тарож қилган.

    Жумладан, Учтепа туманида фаолият юритган бошқарув ташкилоти раҳбари О.О. аҳоли маблағларини банк ҳисоб рақами орқали кирим қилмасдан, ўзлаштириб, 247 млн сўмга яқин маблағни талон-тарож қилган.

    Шунингдек, Янгиҳаёт туманида фаолият юритган бошқарув ташкилотларидан бирининг раҳбари А.К. 2021-2022 йиллар давомида мажбурий бадал тўловни амалга ошириш учун аҳолидан ундирилган 154 млн сўм маблағларини банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

    «Мазкур жиноий хатти-ҳаракатлар соҳада назорат тизимини янада кучайтириш заруратини туғдирмоқда. Шу маънода жойларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, бошқарув ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз», – дейилади вазирлик муносабатида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates