Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Давлат Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича вазифа қўйилган.
Йиғилишда мазкур топшириқ ижросини бажариш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, бунинг учун импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқишни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш лизимлиги билдирилди.