Тошкентда илк бора Қаҳва ва Чой-2022 фестивали бўлиб ўтади

    Бўш вақтда 12 май 2022 3060

    13-15 май кунлари Мовий гумбазлар хиёбонида биринчи Қаҳва ва Чой-2022 фестивали — Tashkent Coffee & Tea Festival 2022 бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, фестиваль меҳмонлари қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликларини татиб кўришлари мумкин бўлади.

    Tea&Coffee Expo кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовирувчиларидан қаҳва доналарини харид қилса бўлади. Фестиваль соҳанинг барча янгиликларини тақдим этиб, қаҳва дамлаш учун аксессуарларни ҳам намойиш этади. Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилишлари мумкин.

    Дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисида давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.

    Фестиваль ташкилотчилари: Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Баристалар уюшмаси ва “Макон” телеканали.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates