Йиғилишда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш йўлида демократик ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Сўнгги йилларда Олий Мажлиснинг хорижий мамлакатлар парламентлари билан алоқалари мустаҳкамланиб, Парламентлараро иттифоқ фаолиятидаги иштироки жадаллашгани алоҳида қайд этилди.
Ватанимизнинг бой тарихи, маданий мероси, замонавий тараққиёти ҳақидаги маъруза ва видеоролик иштирокчилар томонидан олқишлар билан қарши олинди.
Кенгаш аъзолари ва халқаро ҳамкорлар томонидан Ассамблеяни юртимизда ўтказиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирилди. Улар Ўзбекистонга ташриф буюришни катта қизиқиш билан қабул қилдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.